Ўзбекистонликлар 7 ойда “иномарка”ларга қанча пул сарфлагани маълум бўлди

Жамият 8202
image

Ўзбекистон фуқаролари жорий йилнинг январь-июль ойларида хориждан автомобиль сотиб олиш учун 312,3 млн доллар сарфлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) учун 312,3 млн долларга сарфланган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 909,6 млн доллар тўлов қилинган.

Шунингдек, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 539,6 млн доллар тўланган.

Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналари 303,6 млн долларга, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 365,1 млн долларга тушган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 359
Рейтинг: 2.9
t
×