Ўзбекистонликлар 4 ойда “иномарка” импортига қанча сарфлагани маълум бўлди

Жамият 3809
image
-

Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 113,7 млн АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 39,5 млн.
  • Корея – 30,4 млн.
  • Россия – 22,1 млн.
  • Таиланд – 6,6 млн. 
  • Германия – 3,3 млн.
  • Польша – 3,1 млн. 
  • АҚШ – 2,8 млн.
  • Япония – 1,8 млн.
  • Қозоғистон – 1,7 млн.
  • Литва – 1,1 млн.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 3
t
×