Ўзбекистонлик йигит ЙТҲда жабрланганларни қутқарди
Олам
−
19 Август 2019
3774Ўзбекистонлик йигит Россиянинг Пермь шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланганларга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.
Жорий йилнинг 17 август куни 53-сонли рейсли автобус дўкон деворига урилиб, ЙТҲ содир этган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, 32 нафари жабрланган.
ЙТҲда жабрланганларга биринчи бўлиб, машғулот учун клубга кетаётган ўзбекистонлик боксчи Данил Йўлдошев ёрдам берган.
Данил Йўлдошев автобус эшиклари мажақланганини кўриб, орқа эшикни куч билан очган. Кейин автобусга чиқиб, одамларни чиқара бошлаган.
Автобус салонида кўпларнинг юзи ойна парчасидан шикстланган. Бундан ташқари автобусда болалар ҳам бўлган. Йўлдошев йўлдан ўтаётган автомобиллардан илтимос қилиб, жабрланганларни шифохонага юборган.
Тез тиббий ёрдам машинаси келгач, Данил шифокорларга жабрланганларни замбилларда ташишда ёрдам берган.
Маълумот учун, Данил Йўлдошев Пермга Тошкентдан борган. Россияда мактаб ва техникумни тамомлаган, ҳозирда клубда қўриқчи бўлиб ишлайди. Ўзбекистонда ҳамон унинг қариндошлари яшайди. Йигитни мукофотлашни режалаштиришяпти.
LiveБарчаси