Ўзбекистонлик йигит Татаристонда “Йил талабаси” бўлди

Олам

image

Ўзбекистонлик Камолиддин Бобохонов “Татаристон талабаси-2019” мукофоти ғолиби бўлди. Камолиддинга 50 минг рубль пул мукофоти топширилди. Шунингдек, у дунёнинг исталган олий таълим муассасасида ўқишни бепул давом эттириш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда Қозон федерал университети медиапорталида хабар берилди.

Мукофот ғолибини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 25 январида Қозондаги “Пирамида” концерт залида бўлиб ўтди. Татаристон Президенти Рустам Минниханов ғолиб номини эълон қилди. 

Камолиддинга ушбу мукофот ғолибларига топширилувчи “Татаристоннинг энг яхши талабаси пиджаки” ва ғолиб номи ёзилган шарф топширилди.

Маълумот учун, Камолиддин Бобохонов асли Тошкентдан. У Қозон федерал университетининг Ижтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникациялар институтида таҳсил олади. 

У ҳозирча ўқишни қайси олий таълим муассасасида давом эттириш борасида бир тўхтамга келмаган. Аммо Камолиддин ўқишни “халқаро муносабатлар” йўналишида давом эттиришни мақсад қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Татаристон Камолиддин Бобохонов Йил талабаси

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг