Ўзбекистонлик ёш ММА’чилар Жаҳон чемпионатида юксак натижага эришди

Спорт 9226
image

Жорий йил 17-20 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ММА (аралаш жанг санъатлари) бўйича 12-13, 14-15 ва 16-17 ёш тоифалардаги спортчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур жаҳон чемпионатида 42 та давлатдан 479 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Қайд этиш жоизки, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар билан танишинг:

16-17 ёшли спортчилар:

Олтин:

Анваржон Ҳасанов
Амирхон Зиёдинов
Нуруллохон Абдуллаев

Бронза:

Нозимжон Сотволдиев

14-15 ёшли спортчилар:

Олтин:

Муҳаммадали Ходжимияров
Абдуллазиз Абдусатторов

Кумуш:

Ҳожиакбар Носиржонов

Бронза:

Иброҳимжон Ботиров
Миржалол Мирсаидов

12-13 ёшли спортчилар:

Кумуш:

Беҳрузбек Равшанов

Бронза:

Мехрожбек Тошпўлатов
Беҳрузбек Баҳромов
Баҳодир Собиржонов

Эсатиб ўтамиз, бундан олдин Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалига сазовор бўлганди. Якунда умумий ҳисобда 158 та медаль жамғарган Ўзбекистон делегацияси жадвалда иккинчи поғонани банд этган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×