Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар қитъа чемпионатини тўртта медаль билан якунлади

Спорт

image

Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 19 февраль куни кўпкураш дастурида 666 очко жамғарган Заҳриддин Шокиров кумуш медални қўлга киритди.

Ядро улоқтириш дастурида ўз имкониятини синовдан ўтказган Малика Насриддинова ҳам шоҳсупанинг 2-поғонасидан жой олди.

Уч хатлаб сакраш секторида қатнашган Иван Денисов 16.18 метр билан бронза медали соҳибига айланди.

Аёллар ўртасида 4х400 метрга эстафета дастурида Ўзбекистон жамоаси 3-натижани қайд этди.

Кумуш медаль:

Малика Насриддинова (ядро улоқтириш);

Заҳриддин Шокиров (кўпкураш).

Бронза медаль:

Иван Денисов (уч хатлаб сакраш);

4х400 метрга эстафета, аёллар.


Мақола муаллифи

Теглар

енгил атлетика Заҳриддин Шокиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made