Шавкат Мирзиёев хоккейчи ва енгил атлетикачиларни табриклади

Спорт

image

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ва енгил атлетикачиларни мусобақалардаги иштироки билан қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари спортчиларнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряпти.

Хабарда хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатгани, Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчилар ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритгани қайд этилган. Бундан олдин, жорий йилнинг март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоа вакиллари ғалаба қозонган эди.

“Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда”, деб ёзади Шерзод Асадов.

Шунингдек, Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 12 та – 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаганди.

Давлат раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган терма жамоа аъзоларини табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Шавкат Мирзиёев енгил атлетика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг