Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар қитъа биринчилилигини 4 та медаль билан якунлади
Спорт
−
17 Июль 2023
2492Жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон жамоаси умумий 4 та медалга эга чиқди.
Ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган Суҳроб Хўжаев 71,83 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди. Осиё чемпионатининг учинчи кунида Екатерина Воронина кўпкураш баҳсларида олтин медалга эга чиқди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Қозоғистон вакиллари билан бир хил натижа қайд этиб, 8-поғонани эгаллади. 27 та медаль билан Ҳиндистон вакиллари кучли учликни якунлаб берган бўлса, Хитой жамоаси 2-ўринга эга чиқди. 37 та медаль жамғарган япониялик спортчилар жамоавий ҳисобда 1-ўринни банд этди.
LiveБарчаси