Ўзбекистонлик енгил атлетикачи қиз Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
11 Февраль 2023
5481Айни кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина олтин медални қўлга киритди.
Бешкураш дастурида иштирок этган Воронина 4386 очко тўплаб, ғолиб бўлди. Ҳиндистонлик Свапна Барнан ва Япония вакиласи Юки Ямасаки мос равишда иккинчи ва учинчи поғоналарни банд этди.
Бугунги дастурда ўзбекистонликлардан Заҳриддин Шокиров, Валентина Кибалникова, Лидия Подсепкина, Жасмина Мансурова, Шарифа Давронова ва Фарида Солиева баҳсларга киришади.
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати эртага, 12 февраль куни якунланади.
LiveБарчаси