Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар Россияда ўтган турнирда 1-ўринни эгаллади

Спорт

image

Жорий йилнинг 19-23 февраль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жамоавий беллашувлар тарзида ташкил этилган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар Россия-1, Россия-2, Беларусь ва Санкт-Петербург жамоаларига қарши баҳс олиб борди. 

Бекзод Ҳидиров мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси 4 та учрашувнинг барчасида ғалабага эришди ва турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Натижалар:

Ўзбекистон-Россия-1 – 7:6;

Ўзбекистон-Санкт-Петербург – 10:3;

Ўзбекистон-Беларусь – 9:4;

Ўзбекистон-Россия-2 – 8:5.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистонлик боксчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг