Ўзбекистонлик теннисчи халқаро турнир вице-чемпионига айланди
Спорт
−
21 Ноябрь 2022
5204Словакиянинг Братислава шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ITF W60 мусобақаси якунланди. Турнирда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳам иштирок этди.
WTA рейтингида 162-ўринни эгаллаб турган Абдураимова ишончли ғалабалар билан мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсигача етиб борди. Соврин жамғармаси 60 минг долларни ташкил этадиган турнир бош соврини учун кечган беллашувда Абдураимова WTA рейтингида 137-ўринни банд этиб турган хорватиялик Ана Конюхга қарши кортга чиқди.
Рақибасига муносиб қаршилик кўрсатган Ўзбекистон вакиласи якунда 6/2, 0/6, 6/7(2) ҳисобида мағлубиятга учради ва турнир вице-чемпионига айланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь