Ўзбекистонлик таеквондочилар халқаро мусобақада 6 та олтин медалга эга бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 5-8 февраль куни БААнинг Фужайра шаҳрида таеквондо бўйича анъанавий “Fujairah Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирни ўзбекистонлик таэквондочилар сермаҳсул натижа билан якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза жами 9 та медални қўлга киритди. Кутилганидек, терма жамоа етакчилари олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчилар:

Олтин медаль:

-49 кг: Мадинабону Маннопова; 

-67 кг: Феруза Содиқова;

+73 кг: Светлана Осипова;

-54 кг: Омонжон Отажонов; 

-74 кг: Улуғбек Рашидов;

-87 кг: Никита Рафалович. 

Кумуш медаль:

-68 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев; 

-62 кг: Озода Собиржонова. 

Бронза медаль:

-63 кг: Ниёз Пўлатов.


Мақола муаллифи

Теглар

Рашидов Никита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг