Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов вазнини ўзгартирди
Спорт
−
02 Февраль 2023
6878Жорий йилнинг 5-8 февраль куни БААнинг Фужайра шаҳрида таеквондо бўйича анъанавий “Fujairah Open” мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақада турли вазн тоифаларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ўз расмий сайтида маълум қилди.
Турнирда жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Аҳамиятлиси, таркибда бир қатор янгиликларга гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов янги вазн тоифасида ўз омадини синаб кўради.
“Fujairah Open” турнирида иштирок этадиган тўлиқ таркиб:
Аёллар:
-46 кг:
Дилноза Тангирова;
Диёра Имомалиева;
Зилолабону Қурбоналиева.
-49 кг:
Зарнигор Ҳусниддинова;
Мадинабону Маннопова.
-53 кг:
Лайло Зайниддинова;
Ситора Эргашева;
Умидахон Ҳасанова.
-57 кг:
Маржона Исматуллаева;
Маржона Худойқулова;
Сурайё Раҳимова.
-62 кг:
Озода Собиржонова.
-67 кг:
Феруза Содиқова;
Гулсанам Алижонова.
+73 кг:
Светлана Осипова.
Эркаклар:
-54 кг:
Жаҳонгир Худойбердиев;
Омонжон Отажонов;
Санжарбек Солиев.
-58 кг:
Амирбек Тўраев.
-63 кг:
Достон Абдуқодиров;
Исломбек Ражабов;
Жавоҳир Холмуродов;
Ниёз Пўлатов.
-68 кг:
Нажмиддин Қосимхўжаев;
Сардоржон Обиджонов.
-74 кг:
Улуғбек Рашидов.
-80 кг:
Жавлонбек Ҳакимов;
Мавлонбек Тўхтасинбоев.
-87 кг:
Абубакир Мусаев;
Ҳасан Ташев;
Никита Рафалович.
+87 кг:
Бекзод Бермахонов.
LiveБарчаси