Ўзбекистонлик талабалар Россияга кириши мумкинми? Элчихона аниқлик киритди

Жамият

image

Аввалроқ, Россия Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берувчи фармонни тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур хабарлар юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, Россиянинг Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чет эллик талабаларни қабул қилиш тартибига кўра, ўқиш учун фақат Роспотребнадзор томонидан хавфсиз эпидемиологик вазиятга эга мамлакат сифатида тавсия этилган мамлакатларнинг фуқаролари кириши мумкин. Хусусан, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Греция, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Куба, Мальдив ороллари, БАА, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Япония.

Талабалари Россияга киришга рухсат этилувчи давлатларнинг рўйхати Роспотребнадзор томонидан мунтазам равишда янгиланиб туради ва университетлар томонидан талабаларга, шу жумладан университет веб-сайтларидаги шахсий аккаунтлари орқали, шунингдек ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий саҳифалар орқали етказилади.

“Ўзбекистон фуқаролари бўлган талабалар, аспирантлар, ординаторлар ва тайёргарлик факультетлари талабаларининг Россияга кириши очиқ бўлган давлатлар рўйхатига киритилиши билан қўшимча равишда эълон қилинади.

Қўшимча саволларингиз бўйича Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигининг махсус Вазият марказига +7 (495) 198-00-00 телефон рақами ёки [email protected] электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу асосда, Элчихона Россиянинг таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари чеклов чоралари туфайли ушбу мамлакатга кириш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини маълум қилади”, дейилади элчихона ахборотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Элчихона

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг