Россия хорижлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

Олам 3144
image

Россия Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларнинг Россияга киришига рухсат берувчи фармонни тасдиқлади. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 16 мартида имзоланган ҳужжат мамлакатга барча талабаларни эмас, балки фақат эпидемиологик жиҳатдан ҳолат нормал бўлган мамлакатларнинг фуқароларини келишига имкон беради. Бундай давлатлар Таълим ва фан вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Россия Федерациясига янги коронавирус инфекциясининг олиб кирилиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш бўйича Тезкор штаб томонидан тасдиқланган алгоритм бўйича ҳисоблаб чиқилади. 

“Қарор қуйи палатада ўз кучида қолдирилди. Энди чет эллик талабаларнинг ярмидан озроғи шахсан Россияга келиб ўқийди, бу эса таълим самарадорлигига салбий таъсир қилади, дейди “Известия”га Давлат Думасининг Таълим ва фан бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Олег Смолин.

Ҳукумат чет эллик талабаларнинг Россиядаги кундузги ўқишларига қайтишига имкон берувчи 639-сон буйруғини тасдиқлади. Бунинг учун Таълим ва фан вазирлиги чет элдан талабаларни қабул қилиш тартибини ишлаб чиқди. Аввалроқ, Роспотребнадзор бошқа мамлакатларнинг талабалари учун ПwР тести мавжуд бўлганда дарсларга кириш тартибини соддалаштирган, аммо кириш учун ҳали ҳам расмий рухсат йўқ эди.

Таълим ва фан вазирлигининг тушунтиришича, Роспотребнадзор томонидан мунтазам равишда янгиланиб туриладиган чет эллик талабаларнинг Россия Федерациясига кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхати университетлар томонидан талабаларга етказилади. Шу жумладан, талабалар университет веб-сайтларидаги шахсий аккаунтлари орқали, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий саҳифалар орқали янгиликлардан хабардор бўлиши мумкин.

Аудиторияга қайтиш учун махсус тайёргарлик талаб этилади, дейилади вазирликнинг хабарида. Чет эллик талабалар режалаштирилган келиш кунидан камида 10 кун олдин электрон почта орқали университетдаги кураторга кириш санаси ва чегара пунктидаги вазият тўғрисида хабар беришлари шарт. Кириш учун барча талабалар электрон почта орқали университет вакилидан рухсат ёки тасдиқни олишлари ҳамда ПЦР тестини олишлари керак.

Россияга келишдан уч кун олдин тест натижаларини топшириш шарт. Рус ёки инглиз тилларида салбий натижани тасдиқловчи гувоҳнома Россия Федерациясида чегара назорати пайтида, шунингдек, университет ётоқхонасида тақдим этилиши керак.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3
t
×