Ўзбекистонлик талабалар ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур ихтиро қилди (видео)
Технология
−
28 Март 2020
14675Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари коронавирусга қарши кураш мақсадида махсус дастур яратди. Гап шундаки, ушбу ихтиро ёрдамида ниқобсиз юрган фуқароларни аниқлаш мумкин.
“Ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпидемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин.
Маълумотларга кўра, ушбу дастурдан фойдаланиш бепул.
Маълумот ўрнида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур тартиб автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.