Ўзбекистонлик таэквондочилар жаҳон чемпионатида 4 медаль қўлга киритди

Спорт 2039
image

Жорий йилнинг 2-7 август кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қайд этиш керакки, мусобақада 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар билан танишинг:

Кумуш:

-52 кг. Маржона Худойқулова;

-63 кг. Назарали Назаров.

Бронза:

-42 кг. Гулшаной Исмоилова;

-78 кг. Музаффар Садриддинов.

Аввалроқ, 15 ёшли Шарифа Давронова енгил атлетиканинг 3 хатлаб сакраш йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани тўғрисида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3
Теглар
t
×