Ўзбекистонлик таэквондочилар илк марта Олимпиадага тўғридан тўғри йўлланма олди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
3899Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Париж-2024 Олимпиадаси учун литсензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар қаторида Рашидов ва Осипованинг номларини ҳам кўриш мумкин.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон вакиллари биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлди. Шунингдек, Осипова ҳам илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланди.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади, Осипова эса 2022 йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь