Ўзбекистонлик таэквондочи Токио-2020 Олимпиадаси финалига чиқди
Спорт
−
25 Июль 2021
5612Аввалроқ ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов уч марта кетма-кет рақибларини мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
-68 кг вазн тоифасидаги Улуғбек Рашидов ярим финалда Босния ва Герцеговина вакили Недзад Хушичга қарши даянга чиқиб, 28:5 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, Рашидов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди ва финалда Буюк Британия – Хитой вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан чемпионлик масаласини ҳал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик таэквондочи бунга қадар Мали, Жанубий Корея ва Эрон вакилларидан устун келганди. Қайд этиш керакки, уларнинг орасида уч карра Жаҳон чемпиони ҳам бор.
LiveБарчаси