Ўзбекистонлик спортчиларнинг Пара Осиё ўйинларидаги бугунги натижалари қандай?

Спорт

image

Бугун, 23 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 1-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 6 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўшиб қўйди.

Олтин медаль:

• Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида финал беллашувларида иштирок этган Шахзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб борди. У делегация ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.

• Шунингдек, пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида иштирок этган Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб борди ва олтин медалига эга чиқди.

• Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида эса Азизбек Абдулҳабибов 42.487 сония натижа билан маррани биринчи кесиб ўтиб, делегация ҳисобига учинчи олтин медални олиб келди.

• Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурхонова 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

• Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида бўлиб ўтган J2 классида -60 кг вазн тоифасидаги икки нафар ўзбекистонлик спортчи – Шерзод Намозов ва Камрон Нуриллоев ўзаро баҳс олиб борди. Якунда эса Нуриллоев олтин, Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.

• Сузишнинг эркаклар ўртасидаги S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида уч нафар Ўзбекистон вакили иштирок этиб, ҳар учаласи мусобақа медалига эга чиқди.

Жумладан, Музаффар Турсунхўжаев олтин, Ислом Аслонов кумуш ва Кирилл Паньков бронза медалига сазовор бўлди.

Кумуш медаль:

• Ўйинларининг пара дзюдо беллашувлари аёллар ўртасидаги J1 классида баҳсларга киришган Хосият Позилжонова -57 кг вазн тоифасида мусобақа кумуш медалини қўлга киритди.

• Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т64 классида баландликка сакраш баҳсларида қатнашган Темур Гиязов 2 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

• Пара енгил атлетиканинг эркаклар шртасида ўртасида F57 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Ёрқин Одилов 47.72 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

• Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди.

Бронза медаль:

• Пара дзюдо беллашувларида яна бир медаль –J1 классида аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фотима Тоирова якунда бронза медалини қўлга киритди.

• Ўйинларининг пара дзюдо беллашувлари аёллар ўртасидаги J1 классида баҳсларга киришган Улжон Амриева  -57 кг вазн тоифасида мусобақа бронза медалига эга чиқди.

• Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Урганч Эгамназаров 6.32 метр натижа билан учинчи бўлди ва бронза медалини делегация ҳисобига қўштириб қўйди.

• Дониёр Аҳмедов пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди.

• Пара дзюдо беллашувларида аёллар ўртасида J2 классида -48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лобар Ҳуррамова якунда бронза медалига эга чиқди.

• Санжар Мухторов пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида бронза медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси жами 20 медаль (6 та олтин, 6 та кумуш, 8 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 3-поғонасини банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пара Осиё ўйинлари Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг