Ўзбекистонлик шахматчилар Олимпиадада кучли учликка кирди

Спорт

image

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Мазкур турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Украинани йирик 3-1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, аёллар жамоаси Грециядан 2.5-1.5 ҳисобида устун келди.

Мазкур ғалаба орқали Ўзбекистон эркаклар жамоаси мусобақа турнир жадвалида икки поғона юқорилаб, 3-ўриндан жой олди. Мусобақа фаворити ва пешқадами бўлиб турган Ҳиндистон жамоаси яна бир ғолибликка даъвогар Хитой билан тўқнаш келиб, 2,5-1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

8-турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербия жамоаси билан қарама-қарши келса, аёллар терма жамоаси АҚШ билан баҳсга киришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made