Ўзбекистонлик шахматчи қиз Осиё чемпиони бўлди
Sport
−
18 December 2023 5662 1 minute
Кеча, 17 декабрь куни БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бошланди.
Мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умида Омонова блиц йўналишида Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Шунингдек, Даврон Шарипов 2-ўринни, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳусниддиновалар 3-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, Умида Омонова Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида кумуш медалга эга чиққанди.
Маълумот учун, мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.
Live
All