Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон кубогидан 10 та медал билан қайтди
Sport
−
08 April 2024 3171 1 minute
Шу йилнинг 4-5 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон самбо терма жамоаси 10 та медал қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот ҳизмати хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига ягона олтин медални -98 кг вазн тоифасида Озодбек Муротов қўшиб қўйди. Турнир давомида жамоа вакиллари 5 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин:
-98 кг: Озодбек Муротов.
Кумуш:
-54 кг: Гулсевар Ўроқова;
-65 кг: Феруза Бобоқулова;
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова;
-79 кг: Мусохон Зиядинов;
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев.
Бронза:
-64 кг: Аъзам Рашидов;
-64 кг: Исломжон Олимжонов;
-88 кг: Асқарбек Авганов;
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева.
Шу тариқа Ўзбекистон самбо терма жамоаси жами 10 та медални қўлга киритиб, мусобақани Россия ва Украинадан сўнг 3-ўринда якунлади.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August