Артур Гулиев Жаҳон кубогида олтин медаль олди
Спорт
−
09:52 293 1 дақиқа
Кеча, 15 май куни Артур Гулиев Германиянинг Бранденбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи. Эркаклар ўртасида 200 метр масофага кечган баҳсларда ўзбекистонлик каноэчи Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги. 200 метр, каноэ:
- Олтин медаль: Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.44
- Кумуш медаль: Пабло Грана (Испания) – 38.63
- Бронза медаль: Сергей Свинарев (Россия) – 39.09
Маълумот учун, Артур Гулиев жорий йилнинг 9 май санасида Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида кумуш медални қўлга киритганди. Гулиев 200 метр масофага кечган баҳсларда 38.17 сония натижани қайд этганди.
Live
Барчаси