Ўзбекистонлик пара спортчилар бугун 17 та медаль жамғарди

Спорт

image

Бугун, 25 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 3-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 5 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўшиб қўйди.

Олтин медаль:

•  Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F63 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган Ўзбекистон вакили Муҳаммад Рихсимов 14.52 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.

•  Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.

•  Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида 57 классида диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган Моҳигул Ҳамдамова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалини қўлга киритди.

•  Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида иштирок этган Гулжаной Наимова барча рақибларини мағлуб этган ҳолда мусобақа олтин медалига сазовор бўлди.

•  Пара енгил атлетиканинг T13 класида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Дониёр Ахмедов 6.88 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.

Кумуш медаль:

•  Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Муниса Мадримова делегация ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

•  Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J1 классида +70 кг вазн тоифасида қатнашган Феруза Эргашева ҳам кумуш медални қўлга киритди.

•  Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Муслима Нуриддинова 107 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.

•  Пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Ғолиббек Мирзаёров якунда маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медаль эгасига айланди.

Бронза медаль:

•  Пара велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Азимбек Абдуллаев ҳам делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

•  Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. 

•  Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Асад Тоштемиров делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

•  Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Хусниддин Норбеков 15.90 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

•  Яна бир Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Ёқутхон Холбекова узунликка сакраш баҳсларида иштирок этди ва бронза медалига эга чиқди.

•  Сузиш бўйича эркаклар ўртасида S8 классида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда қатнашган Азизбек Бойназаров 1:09:03 дақиқа натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 55 та медаль (17 та олтин, 17 та кумуш, 21 та бронза) бор. Ўзбекистон бу орқали медаллар жамғариш бўйича рейтингнинг 5-поғонасини эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинлари Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made