Ўзбекистонлик Осиё чемпиони тақиқланган модда истеъмол қилгани маълум бўлди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон — Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда U-20 Ўзбекистон жамоасининг бир нафар футболчиси — Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. 

Ушбу текшурив “А”, яъни биринчиси ҳисобланиб, ундан сўнг “B” қўшимча текшируви ўтказилади. Айнан иккинчи текширувдан сўнг якуний қарор чиқарилади. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси  раҳбарияти бошчилигида мазкур ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш юзасидан ички текширув бошланган. Унда футболчи, тиббий қўмита мутахассислари, терма жамоа ҳамда клуб шифокорлари иштирок этмоқда. 

Дастлабки тахминларга кўра, Жабборов эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганиб чиқилмоқда.

Шуни таъкидлаш керак, турнир давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг аксарият футболчилари допинг текширувидан ўтган ва ҳеч кимда тақиқланган воситалар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионати якунида ғолибликни қўлга киритиб, шу йили Аргентинада ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди. Тарихий ғалабадан сўнг, Осиё чемпионларига Президент совғалари – Lacetti (Gentra) машиналари топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

U-20 Осиё чемпиони тақиқланган модда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг