Ўзбекистонлик Олимпиада совриндори профессионал боксга қайтяпти

Спорт 2935
image

2016 йилда Рио де Жанейрода ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Рустам Тўлаганов яна профессионал боксга қайтмоқда.

Тўлаганов проф рингдаги иккинчи жангини бугун, 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида мезбон спортчи Константин Питерновга қарши ўтказади.

Тўлагановнинг рақиби профессионал боксда 44 марта жанг ўтказиб, 21 марта ғалаба қозонган ва 23 марта рақибларига имкониятни бой берган.

Рустам Тўлаганов 2017 йилда профессионал боксда илк жангини ўтказиб, унда нокаут эвазига ғалабани қўлга киритган эди. Ўшанда у АҚШлик Роберт Гуеррага қарши рингга кўтарилган эди.

Маълумот учун, 21 декабрь куни Рустам Тўлаганов билан бир кунда бошқа бир ўзбекистонлик Одилжон Аслонов ҳам рингга кўтарилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3
t
×