Ўзбекистонлик MMA устаси қийин рақибга қарши баҳс олиб борадиган бўлди

Спорт 9900
image

ONE FC'да фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Жасур Мирзамуҳаммедовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Мирзамуҳаммедов ONE FC 164 турнирида октагонга чиқади.

Ўзбекистонлик спортчига сенегаллик Омар Кане рақиблик қилади. Кане шу вақтга қадар ONE FC'да 5 та жанг ўтказиб, 4 та баҳсда ғалабага эришган. 1 та жангда эса техник нокаут туфайли мағлубият қайд этган. Сенагаллик жангчи 4 та ғалабасининг барчасида рақибларини муддатидан аввал таслим қилган. Канега қарши баҳс Мирзамуҳаммедовнинг ONE FC'даги 2-жанги ҳисобланади. 

Ўзбекистон вакили ташкилотга аъзо бўлгач, илк жангини австралиялик Дюк Дидега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган.

Маълумот учун, ONE FC 164 турнири жорий йилнинг 3 декабрь куни ўтказилади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 438
Рейтинг: 3
Теглар
t
×