Ўзбекистонлик мигрант Россиядаги қурилиш объектида қурбон бўлди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
6715Россиядаги қурилишда ишлаётган 37 яшар ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 27 ноябрь куни содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра,1983 йилда туғилган ўзбекистонлик М.А. қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этган.
Айни вақтда Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган, Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.
LiveБарчаси