Ўзбекистонлик каноэчилар яккалик баҳсларда имкониятни бой берди
Спорт
−
04 Август 2021
2624Каноэда эшкак эшиш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова яккалик босқичида чорак финал баҳсини ўтказди.
200 метр масофага кечган беллашувда дастлаб Нилуфар Зокирова стартга чиқди. У ўз гуруҳида 48.995 сония натижа билан олтинчи бўлиб маррага етиб келди.
Иккинчи гуруҳда Дилноза Раҳматова 46.645 сония кўрсаткични қайд этди. Бироқ бу натижа билан иккинчи ўринни қўлга киритган россиялик спортчидан 0.008 сония ортда қолган Раҳматова ҳам ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Регламентга кўра, чорак финалда ўз гуруҳларида энг яхши натижа кўрсатган икки нафар спортчи кейинги даврада иштирок этади. Маълумот учун, Дилноза Раҳматова 2019 йилда Ўзбекистонинг энг яхши аёл спортчиси, деб топилган.
LiveБарчаси