Ўзбекистонлик қурувчиларнинг Россияга киришини осонлаштирувчи лойиҳа тўхтатилди
Олам
−
22 Февраль 2023
8752Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон фуқароларини Россияга қурилиш объектларида ишлашга жалб этиш бўйича синов дастурини тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат кеча, 21 февраль куни ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан мамлакатга 10 минг қурувчини жалб этишни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳукуматнинг 2021 йил 6 октябрдаги қарори тўхтатилган.
Лойиҳани тўхтатиб туриш ташаббуси жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Россия Меҳнат вазирлиги томонидан илгари сурилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россия Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондан қурувчиларни Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича 2021 йилда бошланган тажриба лойиҳасини тўхтатишни таклиф қилди.
Лойиҳага кўра, ҳукуматнинг 2021 йил 6 октябрдаги қарори тўхтатилади. Лойиҳа Ўзбекистондан мамлакатга 10 000 қурувчини жалб қилишни назарда тутган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь