Ўзбекистонлик қиз “Коинот гўзали” бўлди

Маданият-санъат

image

“Коинот гўзаллиги" танлови ташкилотчилари бешинчи халқаро гўзаллик танловининг натижаларини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик Лилиана Шайхутдинова учинчи ўринни эгаллади. 

Коронавирус пандемияси туфайли танлов қисқартирилган онлайн форматда бўлиб ўтган.

Унда биринчи ўринни москвалик Юлиана Голдман, иккинчи ўринни тюменлик Елена Станиславская қўлга киритган. 

Учинчи ўрин ва “2021 Коинот учинчи гўзали” мақоми ўзбекистонлик Лилиана Шайхутдиновага берилди.

Лилиана 30 ёшда, у Тошкентдаги турагентликда ишлайди. Маълумоти бўйича филолог.

Мусобақанинг саралаш босқичида 10 та мамлакатдан вакиллар иштирок этди. Россия, Ўзбекистон, Гамбия ва Бангладешдан келган гўзаллар финал босқичига чиқққанди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу сўнгги гўзаллик танлови эди, у бошқа ўтказилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лилиана Шайхутдинова

Баҳолаганлар

2228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар