Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада турли йўналишдаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Турнирнинг дастлабки кунида саблядаги жангларда ушбу спорт турида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган Зуҳриддин Қодиров олтин медални қўлга киритди. Яна бир Ўзбекистон вакили сабля баҳсларида барча рақибларини мағлуб этиб, терма жамоа ҳисобига 2-олтин медални тақдим қилди, шунингдек, беллашувларда Наргиза Жаксибаева 3-ўринни қўлга киритди.

5 март кунги жамоавий баҳсларда Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева, Аякўз Жумамуратова ҳамда Дилназ Уснатдинова квартети финалда Қозоғистон жамоасини 45:21 ҳисобида мағлуб этди.

Шундай қилиб, ҳозирча Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 1 та бронза медалига эга чиқди. Баҳслар 9 мартгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати қиличбозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг