Ўзбекистонлик қиличбоз йигитлар Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
Спорт
−
07 Ноябрь 2023
2708Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувида Ўзбекистон жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Сабля баҳсларининг жамоавий дастурида иштирок этган Исломбек Абдазов, Азизбек Даулетназаров ҳамда Сардор Абдукаримбеков триоси барча рақибларни мағлубиятга учратди. Чемпионлик учун кечган финал беллашувида Ўзбекистон вакиллари Туркия жамоасини 45:42 ҳисобида доғда қолдирди.
Қайд этиш жоиз, жамоа етакчиси Исломбек Абдазов яккалик босқичида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар ғолибликни қўлга киритгани хабар қилинганди. Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети финалда Болгария вакилларидан устун келди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15