Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар Жаҳон кубогида 1-ўринни эгаллади
Спорт
−
06 Ноябрь 2023
3633Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қизлар ўртасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, шоҳсупанинг 1-поғонасидан жой олди. Ўзбекистонлик спортчилар финал беллашувида Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шунингдек, яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалига сазовор бўлди.
LiveБарчаси