Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Спорт

image

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 

Рейтингга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олди. Хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами бўлди.

 Жамоавий дастурда эса ўзбекистонлик саблячи йигитлар биринчи, қизлар иккинчи, шунингдек, шпагачи қизлар 3-ўринда қайд этилди. 

Шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ўзбекистонлик қиличбозлар рейтинги:

Шпага, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко);
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62.

Йигитлар:
1. Муҳаммад Ёсин (Миср) – 189.250;
6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49.

Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166;
6. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон) – 96;
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91.

Йигитлар:
1. Дари Лукашенко (Украина) – 129;
3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5;
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250.


Мақола муаллифи

Теглар

қиличбозлик Фернанда Эррера Дилназ Мурзатаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made