Ўзбекистонлик икки пара атлет Паралимпиада лицензиати бўлди

Спорт

image

Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каноэ бўйича Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун, 10 май куни аёллар ўртасида VL3 классида финалда иштирок этган ўзбекистонлик Шаҳзода Мамадалиева 00:58.22 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Мамадалиева ушбу натижа орқали Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш билан бир қаторда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини ҳам нақд қилди.

VL2 классида стартга чиққан Иродахон Рустамова 01:04.60 сония натижа билан 5-ўринни эгаллаб, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри лицензияни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпиада Шаҳзода Мамадалиева Иродахон Рустамова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг