Ўзбекистонлик футзалчилар ЎФА раҳбарияти билан учрашди
Спорт
−
30 Сентябрь 2021
3510Ўзбекистон футбол ассоциациясида Литвада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Аваз Максумов иштирок этди.
Равшан Эрматов футзалчиларни ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва бутун футбол жамоатчилиги номидан мундиалда қайд этилган тарихий натижа билан табриклади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон футзал терма жамоасининг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишлари айтиб ўтилди. Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа сардори Рустам Умаров ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футзалчилар йил бошидан бери Таиланд, Испания ва Португалияда йиғинлар ўтказди, ўз қитъасида етакчи ҳисобланган ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Аргентина, Испания, Португалия, Эрон, Марокаш ва Венесуэла каби жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўз тарихида иккинчи бор ЖЧда иштирок этди ва нимчорак финалда ўз иштирокини якунлади. Эронга қарши учрашувда 8:9 ҳисобида мағлуб бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари илк бор форслар дарвозасига бир ўйинда 8 та гол уришга муваффақ бўлди.