Ўзбекистонлик футболчи IFFHS рейтингида Сон Хён Минни ортда қолдирди

Спорт

image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йилда энг кўп гол урган осиёлик футболчилар рейтингини эълон қилди. Рейтингдан ўзбекистонлик футболчи Бобур Абдухолиқов ҳам ўрин олди.

Абдухолиқов ўтган йили Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоаси сафида 27 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу натижа билан ўзбекистонлик футболчи рейтингнинг 6-поғонасида қайд этилди. Эътиборлиси, Бобур Абдухолиқов Беларусь клуби сафидаги натижаси билан “Тоттенхем”нинг жанубий кореялик аъзоси Сон Хён Минни ортда қолдирди. Мин 2022 йил Лондон клубида 25 та гол урди.

Рейтингда “Порту” клубининг эронлик аъзоси Меҳди Тареми 1-ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси етакчиси ўтган йили рақиблар дарвозасига 39 та тўп киритди. Шунингдек, кучли учликдан япониялик Кодаи Танака ва сингапурлик Иксон Фанди жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сон Хён Мин Бобур Абдухолиқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг