Ўзбекистонлик дзюдочи халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилмоқда.  -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев олтин медаль учун баҳсда қозоғистонлик Донияр Шамшаевни вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Муроджон олтин медаль билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -70 кг вазнда баҳсга киришган Гулноза Матниёзова 3-ўрин учун беллашувда украиналик Наталья Чистяковадан устун келди.

Ҳозирча Ўзбекистон жамоаси “Катта дубулға” турнирида 1 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиқди. Мусобақа эртага, 5 март куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Муроджон Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг