Ўзбекистонлик дзюдочи 12 йиллик танаффусдан сўнг нуфузли турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
07 Август 2023
5767Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Мастерс” турнири якунланди. -100 кг вазнда баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон вакили Музаффарбек Тўрабоев олтин медалга эга чиқди.
Тўрабоев турнирдаги дастлабки баҳсида икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони Лукаш Крпалек устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочи Шейди Элнахас (Канада), Михаэль Коррел (Нидерландия) ва Боян Досен (Сербия) каби спортчилардан устун келди. Финалда Тўрабоев исроиллик Петер Палтчикни мағлуб этди.
“Мастерс” турниридаги ғалаба орқали Тўрабоев 1800 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Мусобақа давомида ўзбекистонлик спортчилардан -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов, аёллар ўртасида -52 кг да Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.
Қайд этиш жоиз, йилда бир бора ўтказиладиган “Мастерс” мусобақасида ўзбекистонликлардан сўнгги бор 2011 йилда Ришод Собиров ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги турнирни 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади.
LiveБарчаси