Ўзбекистонлик диний оқим аъзоси 6,5 йилга қамалди
3-саҳифа
−
06 Январь
7613Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” оқими аъзоси 6,5 йилга қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, Абдуҳодий Абдураҳмонов 2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. Унга суд ҳукми билан 6 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Гап шундаки, Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россияга ишлаш учун борган. У ерда диний оқим таъсирига тушиб қолган.
Шундан сўнг, Фарғона шаҳрида акаси ва бир гуруҳ шахслардан иборат “жамоат” ташкил қилган. Ушбу жамоа йиғилишлар ташкил этиб, унда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар эшитган. Абдураҳмонов ҳам бундай йиғилишларда доимий иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ушланганди.
LiveБарчаси