Ўзбекистонлик чавандоз халқаро турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
22 Декабрь 2023
4392Айни кунларда Россия Федерациясининг Москва вилоятида конкур бўйича “Maxima Masters Team” мусобақасининг Ғалаба босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Олимжонов олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Олимжонов ушбу муваффақиятга 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида эришди. Беллашувларда унга “Champions league” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Турнир 24 декабргача давом этади.
Бунгача Олимжонов июль ойида айнан Россияда бўлиб ўтган “Maxima Stable” халқаро турнирида ҳам ғолиб бўлганди. Ўшанда ҳам Ўзбекистон вакилига “Champions league” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилган. Шунингдек, Олимжонов шу йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси