Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатини 13 та медаль билан якунлади
Спорт
−
04 Ноябрь
3618Черногориянинг Будва шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўз ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар 13 та медални қўлга киритди.
Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медални жамғарди.
Шундан 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиққан йигитлар жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этди. Қизлар жамоаси эса 3 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритишни уддалади.
Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров;
-57 кг: Самандар Олимов;
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов;
-86 кг: Акмалжон Исроилов;
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев.
Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов;
+92 кг: Шаҳзод Полвонов;
-48 кг: Жасмин Тоҳирова;
-81 кг: Рухшона Парпиева;
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова.
Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов;
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов;
-70 кг: Ойша Тоирова.
LiveБарчаси