Ўзбекистонлик боксчилар ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

Спорт

image

Жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бугун, 16 сентябрь куни, ушбу турнирда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Уйғун Сиддиқов ва Элшод Расулов мураббийлигидаги Ўзбекистон бокс терма жамоаси мусобақада 15 нафар чарм қўлқоп устаси билан иштирок этади.

  • 49 кг: Абдумажид Маннопов
  • 52 кг: Фозилжон Абдумуродов
  • 56 кг: Самандар Холмуродов
  • 60 кг: Шунқор Абдурасулов
  • 64 кг: Мужибилло Турсунов
  • 69 кг: Билол Мирзараҳимов
  • 75 кг: Нурислом Исмоилов
  • 81 кг: Шоҳрух Рустамов
  • 91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
  • +91 кг: Лазиз Муллажонов

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Токио Олимпиадасида иштирок этган Райҳона Қодирова ҳам ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олди. 

  • 51 кг: Азиза Ёқубова
  • 57 кг: Ситора Турдибекова
  • 60 кг: Райҳона Қодирова
  • 69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
  • 75 кг: Мавлуда Мавлонова

Эслатиб ўтамиз, Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Билолбек Мирзараҳимов Элшод Расулов Ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг