Ўзбекистонлик аёл ўз болаларини россиялик фирибгарга сотди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 2023
14023Россияда икки фарзандини фирибгарга сотган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ОАВ маълум қилмоқда.
Харидор одам савдоси бўйича ҳибсга олинган 15 фарзанднинг 47 ёшли онаси Юлия Логинова бўлиб чиқди. Собиқ жиноятчи илгари гўдакларни кимёвий моддалар билан заҳарлаш айблови қўйилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган эди.
Тергов маълумотларига кўра, у ижтимоий нафақа учун беш нафар янги туғилган чақалоқни сотиб олган, улардан иккитаси ўзбекистонлик 30 ёшли аёлга тегишли. Ўзбекистонлик аёл эса Логинова фирибгарлик бўйича терговга жалб қилинганидан сўнг аниқланиб, қўлга олинган.
Прокуратура маълумотларига кўра, ўзбекистонлик аёл икки боласини – 2015 йилда туғилган қизи ва 2016 йилда туғилган ўғлини россияликка сотган. Логинова эса ҳужжатлар тўғрилаб, бу болаларни суррогат онадан туғилган деб рўйхатдан ўтказган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Россиядан мигрант болалар учун боғча ва мактаблар очишни сўрагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси