Ўзбекистонлик аёл фарзандини самолёт бортида дунёга келтирди
Бу қизиқ
−
26 Февраль
986224 февраль куни ўзбекистонлик аёл Екатеринбургдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқли бўлди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри маълум қилди.
“Парвоз чоғида бортдаги йўловчилар сони биттага кўпайди. Мазаси қочган йўловчи ўзбекистонлик ҳомиладор аёл бўлиб, у 10 минг метр баландликдаги самолёт бортида кўзи ёриди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, парвоз чоғида йўловчи ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Борт кузатувчилари йўловчилар орасида шифокор ёки ҳамширалар бор-йўқлигини суриштирган. Аммо аёлга ёрдам бериши мумкин бўлган одамлар топилмаганига қарамай аёл фарзандини эсон-омон бағрига босган. Чақалоқнинг жинси, она ва бола ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилмаган.
Колсово сайтидаги жадвалга кўра, 24 февраль куни Тошкентга рейсни “Ural Airlines” авиакомпанияси амалга оширган. Авиаташувчи ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Жуковский аэропортидан айнан "Ural Airlines” авиакомпаниясининг Москва – Душанбе йўналиши бўйича учаётган У6-2441 рейси самолёти бортида чақалоқ туғилган эди.
LiveБарчаси