Ўзбекистонлик аёл боксчилар ЖЧда ўз рекордини янгилади
Спорт
−
14 Март 2025 4922 1 дақиқа
Сербияда давом этаётган Жаҳон чемпионати доирасида бугун, 14 март куни чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Босқич якунларига кўра, 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал йўлланмасини ҳал этди. Ушбу натижа Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади.
Сабаби, шу кунгача жаҳон биринчиликларида энг юқори натижа фақатгина битта бронза медали бўлган. Бугунги баҳслардан сўнг 4 та медални нақд қилинди.
Элшод Расулов бошчилигидаги жамоа аъзолари энди ярим финал жангларида қатнашади ва медаллар қийматини ошириб олиш учун кураш олиб боради.
Финал йўлланмаси учун рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар:
-48 кг: Фарзона Фозилова;
-50 кг: Сабина Бобоқулова;
-52 кг: Феруза Казакова;
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025