Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчи Жаҳон кубоги учун дона сурмоқда
Спорт
−
31 Июль 2023
2582Кеча, 30 июль куни Озарбайжон пойтахти Бaку шаҳрида 30 июль – 24 август кунлари бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Жаҳон кубогига старт берилди. Мусобақада 5 нафар шахматчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 30 июль куни Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Ёқуббоевалар Ўзбекистон номидан турнирдаги иштирокини бошлаган. Нодирбек Абдусатторов эса рейтингдаги юқори очколари эвазига баҳсларни 2-босқичдан бошлайди.
1-босқичда Ўзбекистон вакиллари қуйидаги натижаларни қайд этди:
- Шамсиддин Воҳидов — Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) 0,5:0,5;
- Жавоҳир Синдаров — Денг Киприано Реан (ЖАР) 1:0;
- Нодирбек Ёқуббоев — Малек Кониахли (Миср) 1:0;
- Нилуфар Ёқуббоева — Ева Репкова (Словакия) 0,5:0,5;
Бугун, 31 июль куни 1-босқич доирасида 2-партия ўйинлари ўтказилади. Агар 2-партия якунларига кўра ғолиб аниқланмаса, 1 август куни тай-брек ўйналади.
Маълумот учун, Жаҳон кубогининг умумий соврин жамғармаси 1,834 миллион долларини ташкил этади. Мусобақанинг 1-2-3-ўринларини эгаллаган шахматчилар 2024 йилда бўлиб ўтадиган тож даъвогарлари турнирига йўлланмани қўлга киритади. Турнир Олимпия тизимида ўтказилади, яъни мағлуб спортчи мусобақа билан хайрлашади, ғолиб эса мусобақани давом эттиради.
LiveБарчаси