Ўзбекистонлик 15 ёшли паралимпиадачи кумуш медални қўлга киритди

Спорт

image

Францияда давом этаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара енгил атлетика баҳсларида яна бир ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш дастурининг финал беллашувида қатнашган Шаҳина Йигиталиева 43,12 метр билан иккинчи ўринни банд қилди ва делегацияни медаллар сони бўйича яна олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзага етди. Делегация жами 23 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни банд қилмоқда.

Маълумот учун, Шаҳина Йигиталиева делегация таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. У 2008 йил 16 октябрда туғилган ва айни пайтда 15 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Учқун Қуронбоев бронза медални қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон паралимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг